ФАНТАСТИК АСАРЛАРДА УМУМИНСОНИЙ МУАММОЛАРНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ

Авторы

  • Улуғбек Кўчимов Алфраганус университети

Аннотация

Фантастика (юн. phantastike — хаёлан тасвирлаш санъати) — бадиий санъат тури. Фантастика реализм ва натурализм йўналишидаги санъат, адабиётларнинг акси. Айрим ўринда Фантастика реализм билан ҳам кўшилиб кетади. Фантастиканинг шакли мифологик тушунчаларни, эртакларни тасвирлашда кўринади. Инсон тасаввурида ҳайрон қолдирарли хаёлий образлар ва ҳодисалар, тўқима ҳолатлар, ажойиботлар олами бадиий асарда воқеликка, ҳаёт ҳақиқатига қарамақарши қўйиб тасвирланади. Фантастиканинг адабиёт, санъатнинг бошқа тур ва жанрларидан фарқи шуки, унинг тасвир соҳаси амалда мавжуд бўлган ҳаёт эмас, балки турмуш ҳақидаги умумий тасаввурдан келиб чиқадиган ҳаётдир. Шунинг учун ҳамма нарса ва ҳодисалар жиддий ўзгарган, бўрттирилган, таажжублантирадиган даражада бўлади. Фантастиканинг мақсад ва вазифалари факат инсон орзусини эмас, балки келажакда кутиладиган хатардан огоҳ қилиш, эстетик завқ бериш ҳамдир. Фантастика ноаниқлик билан шуғулланади.  Фантастика ғайритабий воқеа-ҳодисалар  билан  юзлашадиган,  табиат  қонунларини  биладиган  инсон тассавуридаги  шубҳадир.

Загрузки

Опубликован

2025-04-19